Карвонсарой

Тошкент терроризмга қарши курашиш бўйича анжуманга мезбонлик қилди

Caravanserai

ТОШКEНТ -- Ўзбекистон “Терроризмга қарши курашиш – чегарасиз ҳамкорлик” номи остидаги халқаро анжуманга мезбонлик қилди, дея чоршанба куни (2 ноябрь) хабар беради Uzbekistan Today.

Ушбу анжуманда турли хил нодавлат ташкилотлари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) кузатувчи давлатлари ва ШҲТнинг аъзо давлатлари хавфсизлик ташкилотлари қатнашдилар.

"Халқаро террорчилик ташкилотлари аъзолари Афғонистонда қўним топмоқда ва ШҲТ аъзо давлатлари чегараларига ҳам жуда яқин келишмоқда. Ундан ташқари улар ўз мамлакатларига қайтиб уйқудаги уяларни ташкил қилишмоқда”, деди ШҲТнинг Минтақавий аксил-террор тузилмаси Ижроя Қўмитаси раҳбари Евгений Сисоев.

Анжуман қатнашчилари терроризмни молиялаштиришга барҳам бериш уни енгишда жуда муҳим роль ўйнайди, дея фикр билдирдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500