Карвонсарой

Назарбоев ва Ермекбаев диний масалалар юзасидан учрашдилар

Каравансерай

ОСТОНА – Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ва Диний масалалар ва Фуқаролик жамияти бўйича вазири Нурлан Ермекбаев Остона шаҳрида диний масалаларни муҳокама қилиш асносида учрашдилар, дея душанба куни (6 ноябрь) хабар берди Казинформ Назарбоевнинг матбуот хизматига таянган ҳолда.

Мавзулар орасида мамлакатнинг ёшлар ва диний ишлар бўйича сиёсати ўрин олган. Назарбоев халқаро таҳдидлар сақланиб турган вазиятда вазирликнинг фаолияти муҳим эканига урғу берди.

Ермекбаев давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида сўзлаб берди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500