Карвонсарой

Қозоғистон экстремистик адабиётларни сотувчи Россиянинг онлайн дўконларини тақиқламоқда

Caravanserai

ОСТОНА -- Қозоғистон ҳукумати Россиянинг бир нечта онлайн китоб дўконларидан фойдаланиш имкониятини чеклаб қўйди, – деб ахборот беради РИА Новости чоршанба куни (9-ноябрь).

Ахборот ва коммуникациялар вазирлиги маълумотларига кўра, Россиянинг онлайн китоб дўконлари Қозоғистон ҳукумати томонидан экстремистик деб топилган ва тақиқланган адабиётларни сотади.

“Шу сабабли вазирлик фойдаланувчиларга eksmo.ru, ozon.ru, book24.ru ва labirint.ru интернет ресурсларига Қозоғистон Республикаси ҳудудидан туриб киришни таъқиқлаш учун чоралар кўрди”, – дейди вазирлик ўз баёнотида.

Ушбу баёнотга кўра, вазирлик юқорида кўрсатилган веб-сайтларнинг администраторлари билан ёзишмалар олиб борган.

Вазирликнинг таъкидлашича, агар ноқонуний материаллар олиб ташланса, бу сайтлардан яна фойдаланиш мумкин бўлади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500