ОСТОНА – Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев дунё халқаро терроризмга қарши уруш ҳолатида эканлигини айтди, деб 13 ноябр, душанба куни хабар беради Казинформ.
Қозоғистон ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган ва Евроосиё масалаларини муҳокама қилишга йўналтирилган халқаро форум - Остона Клубининг 13-сессиясида (13-ноябрь, душанба) Назарбоев ўз мулоҳазаларини билдирди.
«Терроризм чегара билмайди. Жаҳоннинг ҳар қандай нуқтаси террорчиларнинг нишонига айланиши мумкин» деди Назарбоев.
«Учинчи минг йиллик бошланганидан буён террорчилик ҳаракатлари ва қурбонлари сони ўн баробар ортди. 2016-йилнинг ўзида террорчилик ҳаракатлари 104 та мамлакатда содир бўлди. Бу дегани дунёнинг ярмидан кўпи деганидир» деб айтди Президент.
«Терроризмнинг миқёси ва жўғрофиясини ҳисобга олганда биз учинчи жаҳон уруши – терроризмга қарши уруш ҳолатидамиз», деди у.
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг (OECD) 34 та аъзо мамлакатларининг йигирма биттаси террорчилик ҳужумларига учраган. Бу эса Евроосиёга катта муаммо тақдим этмоқда, деб таъкидлади Назарбоев.