Карвонсарой

Тожикистон БМТнинг имкониятлари чекланган шахслар тўғрисидаги пактига қўшилади

Карвонсарой

ДУШАНБE -- Тожикистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг имкониятлари чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясига қўшилишга тайёрланмоқда, бу ҳақда сешанба (14 ноябрь) куни Asia-Plus хабар берди.

Конвенция имкониятлари чекланган шахсларнинг ҳуқуқ ва шаънларини ҳимоя қилади. Конвенцияга қўшилган мамлакатлардан имкониятлари чекланган шахсларнинг ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг қонунчилик остида тенг ҳуқуқларга эга бўлишларини таъминлашлари талаб қилинади.

Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Германия ва МДҲ мамлакатларидан халқаро экспертларнинг Душанбе шаҳрида 15 ноябрь (чоршанба) куни Конвенцияга қўшилишга бағишлаб ўтказиладиган икки кунлик конференцияда қатнашишлари кутилмоқда.

"[Қатнашувчилар] ўз мамлакатларининг бу конвенцияга қўшилишдаги тажрибаларини баҳам кўрадилар", деди Тожикистон Республикасининг имкониятлари чекланган шахслар миллий ассоциацияси бошлиғи Асадулло Зикирхудоев Asia-Plus мухбирига.

Тадбир Тожикистон ҳукумати, БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича бошқармаси ва бошқа ҳамкорларнинг кўмаги билан ассоциация томонидан ташкиллаштирилди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500