Қозоғистон 14 та болалар ҳуқуқларига оид лойиҳаларни амалга оширади

Карвонсарой

ОСТОНА -- Диний масалалар ва фуқаролик жамияти бўйича вазири Нурлан Ермекбаевнинг сўзларига қараганда Қозоғистон 163 миллион қозоқ тангасига (490 000 АҚШ доллари) тенг болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишни назарда тутувчи 14 та лойиҳани амалга оширмоқда, дея душанба куни (20 ноябр) хабар берди Казинформ.

Ермекбаев ушбу фикрлари билан Остонада душанба-сешанба (21 ноябр) кунлари Халқаро болалар кунига бағишланган халқаро анжуман вақтида ўртоқлашди. Анжуман қатнашчилари қаторидан ҳуқуқшунослар, хорижий ва маҳаллий ҳукуматлар аъзолари, халқаро таҳлилчилар, ёшлар ташкилотлари вакиллари ва НДТлари аъзолари ўрин эгаллади.

«Бу ҳали ката ишларнинг дебочаси холос», деди Ермекбаев. «Фикримча, юртимизда фаолият юритаётган 13 минг НДТларнинг ақалли 10% нинг эътибори болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилса, мамлакатимиздаги барча болалар ва ўсмирлар лозим бўлган даражада ғамхўрлик кўрадилар».

Лойиҳалар «111» рақами остида 24 соат ишлайдиган болаларга ёрдам бериш алоқа линиялари ҳамда маслаҳат ва таълим марказини ичига олади, дея йиғилганларга хабар берди Ермекбаев.

Еттита НДТ вояга етмаган ҳуқуқбузарлар учун муқобил дастурларни таклиф этувчи ижтимоий хизматларнинг мини-тармоғига асос солдилар, деб қўшиб қўйди у.

Лойиҳалар 65 мингдан ортиқ бола ва ўсмирларга ёрдам беради, деди вазир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0
Сиёсат * Мажбурий 1500 та белги қолди (1500 max)