Карвонсарой

Ўзбекистон давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида Қозоғистон тажрибасини ўрганмоқчи

Карвонсарой

ТОШКЕНТ -- Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийлари давлат хизматларини тақдим этиш масаласини муҳокама қилиш учун Тошкентда учрашув ўтказди, деб хабар қилди чоршанба, 22 июнь куни Казинформ агентлиги.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев ва Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов икки давлат ўртасида ҳуқуқий-шартномавий базани кенгайтириш масаласини муҳокама қилдилар.

Казинформ агентлигига кўра, музокараларда фуқаролар ҳамда юридик шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларга кенг қамровли ҳуқуқий кўмак кўрсатиш ва давлат муассасалари томонидан давлат хизматлари тақдим этилишини яхшилашга эътибор қаратилди.

Мулоқот чоғида Давлетов Қозоғистон билан муносабатларни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади ва Қозоғистоннинг турли давлат хизматларини кўрсатиш борасидаги тажрибасига қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон адлия вазири Қозоғистон ва бошқа мамлакатларга уларнинг тажрибасини ўрганиш учун мутахассислар гуруҳини юборишни режалаштирмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500