Карвонсарой

Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси Тошкентга илк парвозни амалга оширди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Афғонистон авиакомпанияларидан бири - Kam Air чоршанба, 29-ноябрь куни Кобулдан Тошкентга ўзининг илк парвозини амалга оширди деб хабар беради 1news.uz, Ўзбекистон Ҳаво Йўллари миллий авиакомпаниясига асосланиб.

Kam Air га тегишли Боинг 737 Афғонистон пойтахтидан Тошкентга ҳукумат делегациясини олиб келди. Парвоз Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг декабр ойи бошига режалаштирилган расмий ташрифидан бир неча кун олдин амалга оширилди.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатнов йўлга қўйилиши ҳақидаги келишув шу йили бир оз аввалроқ икки мамлакатнинг авиация мутасаддилари томонидан имзоланган эди.

Кобул-Тошкент ўртасидаги авиақатнов декабрь ойидан бошланиши режалаштирилган, рейслар ҳафтада икки марта, чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Афғонистонлик мутахассислар, шунингдек Ўзбекистон Ҳаво Йўллари ва Uzbekistan Airways Technics авиакомпанияси парвоз мактабида машғулотлар ўтказади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500