Карвонсарой

Тошкентлик имом экстремистларга ўлим жазоси берилиши тарафдори

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Тошкентдаги масжид имоми Ҳизбут Таҳрир ва Ислом давлати (ИД) каби экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг ғояларини қўллаб-қувватловчиларга нисбатан ўлим жазосини қўллаш қайтарилишини таклиф қилди, дея сешанба куни (30 ноябр) хабар берди 1news.uz.

Ўзбекистонда ўлим жазоси қўлланилиши 2008 йил 1 январда бекор қилинган.

«Экстремист ва террорчиларга нисбатан бошқа исломий давлатларда бўлгани каби ўлим жазосини қўллаш лозим», деди Тинчлик масжиди имоми Шермурод Тоғай ўзининг Facebook саҳифасида.

Давлат мамлакатимиз ривожланишига тўсқинлик қилаётган «динимиз ва халқимиз душманларини» аяб ўтириши керак эмас, деди Тоғай. Бундай жиноятчилар ҳатто қамоқда бўш камерада ўтиришга арзимайди, деди у.

Бироқ, ўзининг Facebook да қолдирган постида, Тоғай фатво чиқармаганини, шунчаки ўз фикрини билдирганини таъкидлади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500