Карвонсарой

Қирғизистон ва Қозоғистон чегарани вақтинча очишга келишиб олишди

Карвонсарой

МИНСК, Беларусь -- Қирғизистон ва Қозоғистон президентлари икки томонлама ишчи гуруҳ муносабатларни яхшилашга оид йўл харитасини тамомлагунларига қадар чегараларни вақтинча очишга келишиб олдилар. Бу ҳақда пайшанба куни (30-ноябрь) AKIPress.org хабар берди.

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев ва янги сайланган Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбеков пайшанба куни Минскда ўтказилган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) саммитида учрашишди.

Улар Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида қирғиз-қозоқ чегарасида давлатлараро хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳам келишиб олдилар.

Икки давлат лидерлари мамлакатлараро «барча мавжуд муаммолар»ни муҳокама қилишди, деди Жеенбеков.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500