Карвонсарой

Мирзиёев 2700 маҳбусни афв этди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ -- Давлат оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, пайшанба (7 декабр) куни 2700 нафар маҳбусни афв этди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси (РФЕ/РЛ).

Амнистияга тушганлардан 956 нафари қамоқдан озод этилади. Қолганлари эса маълум сабабларга кўра, қамоқда бўлмаган, жумладан шартли қамоқ жазосини ўтаётган маҳкумлардир.

Мирзиёевнинг фармони Ўзбекистон тарихидаги илк оммавий амнистия сифатида эътироф этилмоқда. У 8 декабр, 1992 йилда, Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин бир неча ой ўтиб қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллигига тўғри келди.

Мирзиёев 2016 йил сентябрда лавозимини эгаллаганидан бери, бир неча журналист, давлат арбоблари ва сиёсий маҳбуслар қамоқдан озод этилдилар.

Human Rights watch ташкилотининг октябрдаги баёнотига кўра, Мирзиёев президентлигининг биринчи йилида «бир неча ижобий қадамлар» ташланган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500