Карвонсарой

UNESCO қозоқ ва қирғиз миллий ўйинларини инсониятнинг маданий меъроси рўйхатига киритди

Карвонсарой

ЧЕЖУ, Жанубий Кореа -- UNESCO Қозоғистоннинг миллий ўйини ҳисобланган ошиқ ва Қирғизистоннинг кўк бору (кўпкари) от ўйинларини Инсониятнинг номоддий маданий меъроси рўйхатига киритди, дейилади 7 декабр, пайшанба куни эълон қилинган UNESCO баёнотида.

«Қозоғистон аризасининг UNESCO халқаро рўйхатига киритилиши мамлакатнинг номоддий маданий меросини глобал даражада оммалаштириш ва уларни миллий даражада муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга хизмат қилади», деб хабар берди Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги.

Қозоғистон вакиллари номоддий маданий меросни рўйхатга олиш ташкилоти ходимларига ошиқ ўйнаб кўрсатишди ва кўргазма ташкиллаштиришди. Мазкур ўйин қўй тиззасидан олинган ошиқни улоқтириш орқали рақибнинг ошиқларини уриб, йиғиб олишдан иборат.

Ўйин «ақлий ва жисмоний қобилиятларни ривожлантиради, ёшлар орасида этник келиб чиқишидан қатъи назар, дўстлик ва маданий ҳамжиҳатликни қўллаб-қувватлайди», дейилади вазирлик баёнотида.

Кўк бору (кўпкари) от спорти ўйини - анъанавий амалиётлар, томошалар ва ўйиндан иборат. От минган икки рақиб гуруҳ бир-бирига қарши ким кўп ҳисоб йиғиш учун ўйнашади. Жамоалар одатда «тўп» ўрнида улоқдан фойдаланишган, аммо сўнгги йилларда баъзи ойинчилар улоқ ўрнида ҳайкал ёки қолипдан фойдаланишяпти.

Афғонистонда кўк бору бузкаши номи билан танилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500