https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2017/12/08/newsbrief-01

Мирзиёев хорижий валюталар бўйича сиёсатни енгиллаштирмоқда

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий валюталарнинг мамлакатга олиб кирилиши ва ундан олиб чиқилиши бўйича чекловларни олиб ташловчи қарорни имзолади, дея хабар беради Озодлик Радиоси.

Пайшанба куни (7 декабр) қабул қилинган қарорга асосан, бундан буён йўловчилар Ўзбекистондан чиқиб кетаётганда 5000$ гача (40 миллион сўм) нақд пулни олиб чиқиб кетишлари учун банклардан ёки молия ташкилотларидан рухсат олишлари талаб этилмайди.

Шунингдек, йўловчилар мамлакатга кираётганларида ёки уни тарк этаётганларида миқдори 2000$ дан (16 миллион сўм) ошмайдиган хорижий валюта учун декларация тўлдиришлари талаб этилмайди.

Ҳар икки қарор 2018 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Амалдаги қонунларга кўра, чет элга сафар қилаётган фуқаролар ҳар қандай миқдордаги хорижий валютани олиб чиқиб кетишлари учун расмий рухсат олишлари талаб этилади. Ўзбекистонга кириб келаётганлар ёки уни тарк этаётган йўловчилар, ўзларида бўлган хорижий валюта миқдоридан қатъий назар декларация тўлдиришлари талаб этилади.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha