https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2017/12/12/newsbrief-01

АҚШлик йўриқчилар томонидан Тожикистонда инглиз тили ўқитувчилари учун ўқув дастури амалга оширилади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси 8-декабрь куни 2018-йил учун Инглиз тили ўқитувчилари дастурига аризалар қабули бошланганини эълон қилди. Ушбу дастур келаси йил апрель ойидан декабргача давом этади.

«Дастур инглиз тилидан сабоқ беришга йўналтирилган ва Америкалик йўриқчилар томонидан бошқариладиган тўртта, кўп кунлик интенсив ўқув машғулотларидан иборат бўлиб, улар Душанбеда ўтказилади», дейилади элчихона баёнотида.

«Дастур қатнашчилари ўқитувчи ҳамкасблари билан алоқа ўрнатиб, улар билан дастур давомида ва ундан кейин ўзаро фикр алмашадилар,» дейилади хабарда.

Элчихонанинг жамоатчилик билан ишлаш бўлими дастур учун аризаларни қабул қилишни бошлаган. 2018-йилнинг 10-январи ҳужжат топширишнинг сўнгги куни деб белгиланган.

Ариза топширувчилар «айни дамда бошланғич, ўрта махсус ва олий ўқув юртларида инглиз тилидан дарс бераётган бўлишлари ҳамда бошқа ўқитувчиларга сабоқ бериш ва мураббийлик қилиш истагида бўлишлари лозим», деб хабар беради элчихона.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha