Карвонсарой

Қозоғистон ҳукумати Сурияда оғир аҳволда қолган болаларни ватанига қайтаришга ҳаракат қилмоқда

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Суриядаги уруш ҳудудларида оғир аҳволда қолган болаларни қайтариш устида ишламоқда, деб хабар беради Казинформ пайшанба, 14 декабр куни.

Уруш ҳудудларига сафар қилган Қозоғистон фуқароларининг кўпчилиги террорчи гуруҳлар сафида жанг қилиб, ҳалок бўлишган, уларнинг фарзандлари эса қочқинлар лагерларида қолиб кетган, дейди Вазирликнинг консуллик хизмати раҳбари Ардак Мадиев.

«Биз Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда болаларни топиш ҳамда уларни ватанига қайтариш учун тадбирлар режасини ишлаб чиқмоқдамиз,» деди у Остонада ўтган брифинг чоғида.

Жабр кўрган болаларни аниқлаш жуда қийин масала, «кичик ёшда бўлганликлари сабаб, улар қаердан келганликларини айта олишмайди, чунки улар жанговар ҳудудларда 3-4 йилдан бери яшаб келишади», деб қўшимча қилди у. «Балки ўша ерда туғилгандирлар ҳам.»

Яқинда Қозоғистонлик ўн бир нафар фуқаро, жумладан 9 та ёш бола Яқин Шарқдаги уруш зоналаридан уйларига қайтдилар, деди у.

Ташқи ишлар вазирлиги Таълим ва фан вазирлиги билан биргаликда Қозоғистонга қайтганларни дерадикализация қилиш бўйича чоралар кўради, деди Мадиев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500