Карвонсарой

Ўзбекистон ва Қирғизистон транспорт алоқаларини ривожлантиради

Карвонсарой

ТОШКЕНТ -- Қирғизистон ва Ўзбекистон Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбековнинг ўтган ҳафтада Тошкентга қилган ташрифидан сўнг ҳаво, ёъл ва темир ёъл транспорти орқали алоқаларни кучайтиришни мақсад қилган, дея шанба куни (16 декабрь) хабар берди UzDaily.com.

Ўзбекистон ҳаво йўллари ва Қирғизистоннинг Air Manas авиакомпаниялари Тошкент ва Бишкек орасида ҳафтасига икки марта ҳаво қатновини ёълга қўймоқчи, деб хабар берди Қирғизистон Транспорт ва йўллар вазири Жамшитбек Калилов.

2018 йилда икки давлат шунингдек Тошкент ва Ўш шаҳарлари орасида ҳаво қатновини қайта тиклашни ва Тошкент-Бишкек-Балиқчи шаҳарлари ўртасида темир йўл боғланмасини йўлга қўйишни режалаштирган.

Бошқа режалар орасида Қирғизистон ва Ўзбекистон вилоятлари орасида автобус қатновини бошлаш ҳамда юк ташишни қайта тиклаш кабилар ўрин олган, деб қўшимча қилди Калилов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500