Карвонсарой

Қозоғистон вазири соғлиқни сақлаш соҳасида ютуққа эришилганини айтмоқда

Карвонсарой

АСТАНА – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановнинг айтишича, мамлакат бундан 26 йил аввал ўз мустақиллигини эълон қилганидан бери тиббиёт ва бошқа қатор соҳаларда ютуқларга эришди, деб хабар берди Kazinform душанба (18-декабрь) куни.

Шанба, 16-декабрь куни ҳамкасбларини Мустақиллик байрами билан қутлар экан, Биртанов бу фикрларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

1991-йил 16-декабрда Қозоғистон мустақилликка эришганидан бери, мамлакатда 1326 та тиббиёт муассасалари барпо этилди. Мамлакат фуқароларининг ўртача умр кўриш давомийлиги 4,5 йилга кўпайиб, 72,5 йилни ташкил этди, оналар ўлими 5,3 марта, болалар ўлими 3 марта камайди, деди вазир.

«Сил касаллиги, юрак-қон томир ва саратон касалликлари туфайли ўлим даражаси эса мос равишда 3, 2 ва 1,5 мартага камайган», деб қўшимча қилди у.

Ҳар куни 400 мингга яқин қозоғистонликлар шифокор қабулида бўлади, 8000 бемор касалхоналарга ётқизилади, деди вазир расмий маълумотларга таяниб.

«Ушбу ютуқлар тиббиёт ходимларимизнинг фаолияти маҳсулидир», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500