Карвонсарой

Тожикистон мустақилликнинг 30 йиллигини нишонлашга ҳозирлик кўрмоқда

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон сешанба, 19 декабр куни Тожикистоннинг Совет Иттифоқидан мустақил бўлганига 30 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирлари учун қўмита ташкил этишга буйруқ берди, дейилади news.tj нашрининг чоршанба, 20 декабр кунги хабарида.

Мазкур юбилей 2021 йилда нишонланади.

Қўмита икки ой ичида ташкил этилади, дейилади Раҳмоннинг расмий веб-саҳифасида чоп этилган буйруқда.

Тожикистон 1991 йил 9 сентябрь куни ўзини Совет Иттифоқидан мустақил деб эълон қилганди.

Шундан бери ушбу кун миллий байрам сифатида нишонланади. Асосий байрам тадбирлари мамлакат пойтахтида ўтказилади. Умуммиллий тантаналар чоғида байроқлар кўтарилиб, концертлар, мушакбозликлар бўлиб ўтади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500