Карвонсарой

Мирзиёев ва Трамп ҳудудий хавфсизлик ҳамда ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда АҚШ Президент Доналд Трамп сешанба, 19 декабр куни телефон орқали қилган мулоқотлари чоғида ўзаро ҳамкорлик, халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилишди, деб хабар беради UzDaily.com.

Мирзиёев матбуот хизматининг хабар беришича, суҳбат асносида Трамп АҚШ Ўзбекистоннинг қонун устуворлигини таъминлаш, кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш ҳамда иқтисодиётни эркинлаштиришга қаратилган ислоҳотларини қўллаб-қувватлашини айтди.

Суҳбат чоғида, шунингдек, ЎзбекистонТрампнинг Жанубий Африкада бўйича стратегиясини ҳамда АҚШнинг Афғонистондаги ҳаракатлариниқўллаб-қувватлаши ҳам тилга олинди, дейиладиОқ Уй баёнотида.

Икки давлат раҳбарлари сентябрда Ар-Риёдда ва май ойида Нью-Йоркда ўтказган учрашувлари ўзаро алоқаларни янада кучайтиришга ёрдам берганини эътироф этдилар.

Трамп Мирзиёевни АҚШга расмий ташриф билан боришга таклиф этди. Томонлар ўзаро стратегик ҳамкорликни qoлга қўйишга ваъда бердилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500