Жеенбеков Марказий Осиёда экстремистлар хавфи ўсиб бораётгани ҳақида огоҳлантирмоқда

Карвонсарой

БИШКЕК – Халқаро экстремистик гуруҳлар ўз таъсир доираларини Марказий Осиёгача кенгайтиришлари мумкин, деб огоҳлантирди Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбеков чоршанба, 27 декабр куни Россиянинг Известия нашрига берган интервюсида.

«Терроризм ва диний экстремизмга қарши фақатгина ҳамкор давлатларнинг қўшма саъй-ҳаракатлари орқали курашиш мумкин», деди Жеенбеков.

«Ҳукумат ҳамда жамият терроризм ва экстремизмга қарши курашда тегишли чоралар кўриши керак», деди у. «Биз 2017-2022 йиллар учун шахс, жамият ва ҳукумат манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган давлат дастурини қабул қилдик».

Дастурда турли битим ва келишувлар бўйича «Қирғизистоннинг мажбуриятлари инобатга олинган», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0
Сиёсат * Мажбурий 1500 та белги қолди (1500 max)