Карвонсарой

Қирғизистонлик депутат элчихоналарни туризмни кучайтиришга чақирди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонлик депутат мамлакат кўпроқ туристларни жалб қилиши зарурлигини таъкидлар экан, Қирғизистоннинг хориждаги элчихоналари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот излаётганини айтди, деб хабар беради AKIpress.

«Ата-Журт» партияси вакили Таабалди Тиллаев ҳукуматни элчихоналар ишини кузатиб боришга ундади. Бу ҳақда у пайшанба, 4 январ куни парламент мажлиси чоғида айтиб ўтган.

«Қирғизистон дунёга таклиф эта олиши мумкин бўлган биринчи нарса туризмдир», деди у парламентдаги нутқида. «Биз сайёҳлар ва инвестицияларни жалб қилишимиз зарур. Бугунги кунда биз фақатгина бир нечта элчихонанинг ишини кўра оляпмиз, холос.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500