КАЖИ-САИ, Қирғизистон – Чуй вилояти, Кажи-Саи қишлоғи милицияси баптистлар черковига қасддан ўт қўйилгани билан боғлиқ ҳолатни тергов қилмоқда, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) 4 январ, пайшанба куни.
Черковдаги ёнғин 3 январ, чоршанба куни юз берди, қурбонлар йўқ, деди Тон тумани милицияси вакили Сталбек Усубакунов Озод Европа/Озодлик радиосига.
Жиноятчи ёки жиноятчилар Молотов коктейлини черков деразасига улоқтиришган, деди мамлакатнинг Евангелик христиан черковлари уюшмаси раиси Александр Шумилин Озод Европа/Озодлик радиосига.
Кажи Саи ҳокими Памир Кутуев Совет давридан буён черковда ҳеч қандай ҳодиса рўй бермаганини таъкидлар экан, мазкур жиноят нафрат асосида содир этилган деб ҳисобламаслигини уқтирган.