Карвонсарой

Назарбоев ва АҚШ элчиси стратегик ҳамкорликни муҳокама қилди

Карвонсарой

ОСТОНА – Сешанба, 9 январ куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШга бўлажак расмий ташрифи олдидан Қозоғистон ва Америка Қўшма Штатлари алоқалари борасида АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Жорж Крол билан суҳбатлашди, деб хабар беради Казинформ.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, «мамлакатларимиз 26 йилдан буён дўстона муносабатда бўлган ва 70 дан зиёд давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро келишувларни имзолаган», деди Назарбоев.

Назарбоев икки давлатнинг стратегик ҳамкорлиги, жумладан терроризмга қарши кураш, ядро қуролини тарқатмаслик ва иқтисодий шерикликни кучайтиришга оид ҳамкорлиги муҳим эканлигини таъкидлади.

У икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ривожида Кролнинг ўрнини алоҳида урғулади.

Крол ўз саъй-ҳаракатларининг эътирофи учун президентга миннатдорчилигини изҳор этди ва Назарбоевнинг ташрифи ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига ишонч билдирди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500