Карвонсарой

2018 йил Қирғизистонда минтақаларни ривожлантириш йили деб эълон қилинди

Карвонсарой

БИШКЕК – AKIpress хабарига кўра, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков 2018 йилни мамлакат минтақаларини ривожлантириш йили деб эълон қилди.

Жеенбеков бу ҳақда чоршанба (10 январ) куни Норин вилоятининг Жумғал тумани аҳолиси билан учрашув чоғида маълум қилган.

Бундан аввал, сешанба (9 январ) куни президент минтақаларни ривожлантиришдаги тизимли ўзгаришларга оид қарорни имзолаганди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Асосий мақсад – иш ўринлари яратиш ва миграцияни камайтириш, деди у.

Жеенбековнинг сўзларига кўра, йўллар ва бошқа транспорт инфратузилмаларини яхшилаш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ва инвестицияларни жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500