Карвонсарой

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида Душанбега ташриф буюрган Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон раҳбарлари билан учрашди.

Тожикистон ҳукуматидаги манбанинг хабар беришича, Арипов мамлакат пойтахтига чоршанба (10 январ) куни ташриф буюриб, «Кўҳи Наврўз» давлат мажмуасида Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа юқори мартабали амалдорлар билан учрашув ўтказди, деб ёзади Asia-Plus нашри.

Арипов, шунингдек, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қабулида ҳам бўлди, деб хабар беради Тожик президентининг расмий веб-сайти.

Томонлар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларининг икки томонлама сафарлари тартибини соддалаштириш, чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини қайта очиш ва ўзаро савдо чекловларини бартараф қилиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Раҳмон ва Арипов, шунингдек, минтақавий ва глобал таҳдидлар, жумладан, терроризм ва экстремизмга қарши курашда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашдилар.

Веб-сайт хабарига кўра, Раҳмон сув ва энергетика ресурсларидан фойдаланиш борасида Ўзбекистон билан ҳамкорликка алоҳида урғу берган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500