Карвонсарой

Мирзиёев Ўзбекистондаги хорижий университетларга солиқ имтиёзларини тақдим этди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ– Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги хорижий олий ўқув юртларини айрим солиқлардан озод қилди, деб хабар берди Asia-Plus сешанба, 9 январ куни.

Мазкур чора 29 декабр куни президент томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қарори доирасида амалга оширилмоқда.

Ўзгартиришга кўра, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий олий ўқув юртлари ўзларининг амалга ошираётган таълим фаолиятидан 2023 йилга қадар солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинадилар.

Ўзбекистонда еттита хорижий университет аккредитациядан ўтган ва ўз фаолиятини олиб боради. Уларнинг барчаси Тошкент шаҳрида жойлашган. Булар Вестминстер халқаро университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти, Москва давлат университети филиали, Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети, Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг филиали, Турин политехника университети ва Инҳа университетларидир.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500