Карвонсарой

Тожик талабаси ИДга қўшилишга уринганликда айбланди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Москвада таҳсил олаётган тожикистонлик талаба Суриядаги Ислом давлати (ИД) сафига қўшилишга уриниш айблови билан ҳибсга олинди. Бу ҳақда сешанба, 23 январь куни Озод Европа/Озодлик радиосининг тожик хизмати хабар берди.

23 ёшли Наврўз Сангов ўтган йил ноябрь ойида, Озарбайжоннинг Баку аэропортида қўлга олинган. У дастлаб Истанбулга учиб, у ердан қуруқлик орқали Сурияга ўтиб олиш ниятида бўлган, деб хабар қилди душанба, 22 январь куни Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба.

Манбанинг сўзларига кўра, у Тожикистонга экстрадиция қилинган.

Сангов айбловларни рад этиб, Туркияга тиббий ёрдам олиш мақсадида борганини айтган.

Оила аъзолари ва дўстларининг сўзларига кўра, Сангов аъло баҳоларга ўқиган ва ўқишни тугатгач, Тожикистон хавфсизлик хизматига ишга кириш истагида бўлган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500