Назарбоев ва Мирзиёев ҳамкорликни муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 январь, чоршанба куни телефон орқали мулоқотда бўлди. Суҳбат давомида улар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Казинформ Назарбоевнинг матбуот хизматига асосланиб.

Икки раҳбар минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар ҳамда келгуси учрашувларни муҳокама қилдилар.

Назарбоев 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган автобус ёнғини натижасида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0
Сиёсат * Мажбурий 1500 та белги қолди (1500 max)