Карвонсарой

2017 йилда Тожикистоннинг Сўғд вилоятида 3 та террорчилик ҳаракатининг олди олинди

Карвонсарой

СЎҒД ВИЛОЯТИ, Тожикистон – Ўтган йили Тожикистон расмийлари Сўғд вилоятида ҳуқуқ-тартибот идораларига қарши қаратилган учта террорчилик ҳаракатининг олдини олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради AsiaPlus.tj нашри мамлакат ички ишлар вазирлиги вакилига таяниб.

Бу ҳақда Сўғд вилояти милиция генерал-майори Қудратулло Назарзода жума, 2 февраль куни журналистларга айтиб ўтган.

Ушбу ҳолатларнинг бирида «гумондорлар хориждан кўрсатма олган ҳолда, Жаббор Расулов туман прокуратураси биносида қўпорувчилик ҳаракати содир этишга уринганлар», деди Назарзода. «Гуруҳнинг аъзоларидан бири вилоятнинг ўзида, қолган 4 нафари хорижда қўлга олинган».

Назарзоданинг айтишича, шунга ўхшаш ҳолат Истаравшан туманида ҳам қайд этилган бўлиб, ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарши қаратилган яна бир терактнинг олди олинган.

«Ходимларимиз жиноятчиларни қўлга олиб, уларнинг қуролларини мусодара қилдилар», деди у.

Шунингдек, милиция ходимларига қарши суиқасд уюштиришни режалаган исфаралик икки фуқаро ҳам ҳибсга олинган.

Унинг сўзларига кўра, Сўғд вилояти милицияси томонидан террорчилик ва экстремизмга оид жиноятларни содир этишда гумонланаётган 630 нафар шахсга қидирув эълон қилинган, деб хабар беради AsiaPlus.tj.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500