Карвонсарой

Тожик расмийлари ўзаро ҳамкорлик ва бўлажак давлат ташрифини муҳокама қилиш учун Тошкентга келди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ– Тожикистон ҳукумат делегацияси душанба, 5 февраль куни Ўзбекистон билан ҳамкорлик ва президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега бўлажак ташрифини муҳокама қилиш мақсадида Тошкентга келди, деб хабар қилди AsiaPlus.tj тожик ҳукуматидаги манбага асосланиб.

Тожикистон бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим раҳбарлигидаги делегация «Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил март ойи бошида Тожикистонга амалга оширажак давлат ташрифи билан боғлиқ масалалар»ни муҳокама қилади, деб хабар берди манба.

Томонлар, шунингдек, Мирзиёевнинг Душанбега ташрифи чоғида имзоланиши кутилаётган келишувлар лойиҳаларини кўриб чиқадилар.

10 январь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Душанбега ташрифи давомида икки мамлакатвизасиз борди-келдива чегара масалаларига оид келишувларни имзолаганди.

Ушбу келишувлар тожик ва ўзбек фуқароларига икки мамлакат ҳудудида 30 кунгача визасиз юриш имконини беради ҳамда чегарада янги назорат-ўтказиш пунктлари ва икки мамлакат шаҳарларини боғловчи автобус йўналишлари очилишини кўзда тутади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500