Карвонсарой

Қирғизистонда 2017 йилда гўдаклар ўлими кўрсаткичи камайди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонда ўтган йили гўдаклар ўлими билан боғлиқ кўрсаткич 2016 йил билан таққослаганда 8,4 фоизга камайди, деб хабар берди 24.kg нашри душанба, 12 февраль куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

2017 йилда ҳар 1000 та янги туғилган чақалоққа 15,2 та ўлим тўғри келган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилда бу рақам 16,6 тани ташкил этганди.

Вазирлик маълумотларига қараганда, гўдаклар ўлимига асосан уч омил – перинатал даврда юзага келувчи хасталиклар, туғма нуқсонлар ва респираторли касалликлар сабаб бўлади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

2018 йилги кўрсаткичлар-чи?

Жавоб бериш