https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/02/20/newsbrief-01

Стокҳолм ҳужумида айбланган ўзбекистонлик устидан суд давом этмоқда

Карвонсарой

СТОКҲОЛМ – Ўзбекистонлик қочқин Раҳмат Оқилов ўтган йил апрель ойида Стокҳолмда террорчилик ҳаракати содир этиш орқали Швеция ҳукуматини «Ислом давлати»га қарши курашдан тўхтатмоқчи бўлган, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси 20 февраль, сешанба куни.

Ўзбекистонлик этник тожиклардан бўлган, қурувчилик билан шуғулланган 39 яшар Оқилов 2017 йил 7 апрель куни Стокҳолмда юк машинасини одамлар билан гавжум кўчадаги пиёдалар йўлкаси томон ҳайдаб, 5 кишини ўлдирганликда айбланмоқда.

13 февраль куни бошланган суд жараёни давомида у ўз айбига иқрор бўлган.

«Мен ИДга қарши уруш кетаётган жанговар ҳудудларга Швеция аскарлари юборилмаслигини хоҳлагандим», деди Оқилов сешанба куни Стокҳолм судида. У таржимон воситасида рус тилида сўзлади.

У шунингдек, Швециянинг «уруш учун катта маблағ ажратишдан воз кечишини» истаган.

Швеция ИДга қарши коалиция доирасида ҳарбий машғулотлар олиб бориш учун Ироқ шимолига 70 нафар аскарини жўнатган.

Қўлга олинганидан кейин, Акилов ўз айбига иқрор бўлиб, «кофирларни» босиб кетмоқчи бўлганини айтган.

Айблов томони уни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишни, сўнгра мамлакатдан чиқариб юборишни талаб қилмоқда. Швецияда умрбод қамоқ жазоси тахминан 16 йилни ташкил қилади.

Суд жараёни май ойига белгиланган. Июнда эса якуний ҳукм эълон қилинади.

Озод Европа/Озодлик радиосининг ўзбек ва тожик хизматлари ҳамда Швециянинг ТТ ахборот агентлигининг ҳамкорликдаги журналистик текширувига кўра, Оқилов апрелдаги ҳужумга қадар ИДнинг тожикистонлик жангарилари билан бевосита алоқада бўлганликда гумон қилинмоқда.

Бироқ, ИД ҳам, бирор бошқа гуруҳ ҳам ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha