Карвонсарой

Вазир: Қозоғистонликларнинг 90 фоизи тоқатсизлик ва фундаментализмни қоралайди

Карвонсарой

ОСТОНА – Яқинда ўтказилган сўров қозоғистонликларнинг 90 фоизи бузғунчи диний оқимларда қарши эканини кўрсатди, деб хабар беради Казинформ чоршанба, 21 февраль куни.

Бу ҳақда Дин ва фуқаролик жамияти ишлари вазири Нурлан Ермекбаев вазирликнинг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтган.

«Ҳозирда кўпчилик одамлар мўътадил диндорликни радикал ғоялардан ажрата олади», деди Ермекбаев. «Сўровлар қозоғистонликларнинг 90 фоизи давлат сиёсатини қўллаб-қувватлашини ва бузғунчи диний оқимларга қарши эканини кўрсатди».

Унинг сўзларига кўра, охирги бир ярим йил ичида қозоғистонликларнинг экстремизмга бўлган муносабати ўзгарган.

Ермекбаев вазирликнинг ўтган йилда ижтимоий тармоқларда олиб борган ишлари ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, 2017 йилда вазирлик томонидан ижтимоий тармоқларда бир нечта гуруҳлар очилган бўлиб, ҳозирда уларнинг доимий иштирокчилари сони 250 мингдан ошган.

Вазирлик жорий йилда ушбу ҳамжамиятлар ишини янги даражага кўтаришни мақсад қилган, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500