Карвонсарой

Тожик парламенти Ўзбекистон билан визасиз сафарларга оид келишувни маъқуллади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари Тожикистонга визасиз сафар қилишлари мумкин, деб хабар беради AsiaPlus.tj нашри.

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси душанба, 19 март куни Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида визасиз сафарлар тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни маъқуллади. Ушбу ҳужжат 9 март куни Душанбеда имзоланган эди.

Келишув фуқароларга қўшни мамлакатда визасиз 30 кун давомида бўлишга рухсат беради.

Қуйи палата спикери Шукуржон Зуҳуров Тожикистон ТИВга ҳужжатнинг ратификация қилингани ҳақида Ўзбекистонни зудлик билан хабардор этишга буйруқ берди. Сешанба, 20 мартдан эътиборан Ўзбекистон фуқаролари Тожикистонга визасиз сафар қилишлари мумкин.

Ўзаро сафарларга оид келишувнинг 14 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тасдиғидан ўтган. Ҳужжат икки мамлакат ўртасидаги 18 йиллик виза режимини бекор қилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500