Карвонсарой

Қирғизистонда наркотиклар савдоси учун жазо қатъийлаштирилиши мумкин

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистонлик депутат наркотиклар савдоси учун янада қатъийроқ жазо белгилаш мақсадида мамлакат жиноят кодексига тузатишлар киритишни таклиф этмоқда, деб хабар берди 24.kg нашри сешанба, 20 март куни.

Чегарадан наркотик моддалар олиб ўтиш мол-мулкни мусодара қилиш ва 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади, бироқ, парламент аъзоси Мирлан Жеенчороевга кўра, ушбу жазо чораси етарли эмас.

У гиёҳванд моддалар контрабандаси учун алоҳида модда ишлаб чиқиш ва катта ҳажмдаги наркотиклар айланмаси учун жазони 10-15 йилгача ошириш ташаббусини илгари сурмоқда.

Жеенчороевнинг таклифига кўра, таълим ва кўнгилочар муассасаларда психотроп моддаларни тарқатганлик учун 15-20 йил қамоқ жазоси берилиши керак. Ўз лавозимини суиистеъмол қилган ҳолда наркотиклар контрабандаси билан шуғулланган амалдорлар эса 5-10 йилга озодликдан маҳрум этилиши лозим.

Наркотикларнинг ноқонуний савдоси учун бериладиган жазо мол-мулкни мусодара қилишни ҳам ўз ичига олиши керак.

«Катталар ва ўсмирлар орасида гиёҳвандлар сонининг ошиши республикадаги умумий криминоген ҳолатга салбий таъсир кўрсатмоқда», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500