Карвонсарой

АҚШ Тожикистонга оммавий қирғин қуролларига қарши кураш бўйича ўқув марказини ҳадя қилди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Душанбедаги АҚШ элчихонаси Тожикистон ҳукуматига экспорт назоратига кўмаклашиш, оммавий қирғин қуроллари контрабандасининг олдини олиш ва ядро қуроли тарқалишига қарши кураш бўйича ҳудудий ўқув марказини тақдим этди, дейилади элчихонанинг чоршанба, 20 март кунги баёнотида.

Душанбе шаҳрида жойлашган мазкур марказ қурилиши учун 370 минг АҚШ долларига (3,2 млн. сомоний) тенг маблағ сарф қилинган. У тўртта очиқ ўқув майдони, машғулотлар учун мўлжалланган назорат-ўтказиш пункти ва анжуманлар залидан иборат.

Марказ Тожикистон ядровий радиация ва хавфсизлик агентлигига кўмаклашиши назарда тутилган.

Марказнинг очилишида АҚШ ва Тожикистон расмийлари иштирок этди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500