Карвонсарой

Сурия ва Афғонистондаги ўзбек жангари гуруҳи АҚШнинг қора рўйхатига киритилди

Карвонсарой

ВАШИНГТОН – АҚШ давлат департаменти ўзбек жангариларининг «Имом Бухорий жамоати» (ИБЖ) гуруҳини халқаро террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритди. Бу ҳақда пайшанба, 22 март куни эълон қилинган баёнотда сўз боради.

Баёнотга кўра, «Имом Ал-Бухорий катибаси» номи билан ҳам танилган ушбу гуруҳ «Сурияда ўзбек жангариларидан иборат асосий ҳарбий куч» ҳисобланади. ИБЖ «Ал-Қоида»нинг Суриядаги бўлинмаси ҳисобланган «Жабҳат Фотиҳ ал-Шом» (аввал «Жабҳат ан-Нусра» номи билан машҳур бўлган) жангари гуруҳининг иттифоқчиси экани айтилган.

ИБЖнинг қора рўйхатга киритилиши унинг АҚШ юрисдикцияси остига кирадиган барча мол-мулки музлатилишини англатади, АҚШ фуқароларига эса «гуруҳ билан ҳар қандай битим тузиш» тақиқланади.

Long War Journal блоги маълумотларига кўра, Афғонистонда ҳам ўз бўлинмасига эга «Имом Бухорий жамоати» афғон толибонларига содиқлигини эълон қилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

vpn orqali kirish mumkin böladiku

Жавоб бериш