Карвонсарой

Россия мотамдаги Сурия шаҳрига бомба ҳужумлари билан таҳдид қилмоқда

АФП

ШАРҚИЙ ҒУТА, Сурия – Исёнчилар Шарқий Ғутадаги Дума шаҳрини тарк этмаса, Россия ва унинг иттифоқчиси бўлган Сурия ҳукумат кучлари у ерда бомба ҳужумларини давом эттириш билан таҳдид қилмоқда, деб хабар берди 27 март, сешанба куни АФП.

Музокаралар муваффақияциз якунлангач, Россия ҳужумга ўтишидан аввал Думани қамалда ушлаб турган «Жайш ал-Ислом» мухолифат гуруҳига бир неча кун муҳлат берган, деб хабар қилади манба.

Сурия ҳукумат кучлари Шарқий Ғутанинг 90 фоизини эгаллаб бўлган, шиддатли ҳужумларда 1600 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Уларнинг қарийб бешдан бири – ёш болалар.

Халқаро ҳамжамият Россияни Сурия ҳукумати содир этаётган хунрезликларга шерик эканликда айблаган, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу икки давлатни Сурияда «охирзамон»ни уюштиришда айблаб чиққан.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500