Карвонсарой

Тожик расмийлари Қуйи Панж чегара пунктида Афғонистондан келаётган героин моддасини қўлга олди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Тожикистон божхона хизматининг ҳафта бошида берган баёнотига кўра, Хатлон вилоятидаги Қуйи Панж назорат-ўтказиш пунктида Афғонистондан келаётган героин моддаси божхона ходимлари томонидан мусодара қилинган.

Чегара пунктидан ўтаётган юк машинасини текшириш пайтида чиққан чамадондан қарийб 2 кг героин моддаси топилган. Машина ҳайдовчиси ва йўловчи ҳибсга олинди, уларнинг иккови ҳам тожик фуқароси.

Терговчиларнинг 27 март кунги баёнотида айтилишича, қўлга олинганлар наркотик моддани Афғонистондан Душанбе шаҳрида кутаётган шахсларга етказиб беришга келишиб олганлар. Улар чамадонни Афғон тарафидаги худди шундай назорат ўтказиш пункти – Шерхон-Бандарда афғонистонлик шахсдан қабул қилиб олганлар.

Қуйи Панжда юз берган мазкур ҳодиса ортидан Душанбе ҳуқуқ-тартибот органлари икки афғонистонликни ҳисбга олди. Улар гиёҳванд моддалар савдосида айбланмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500