Карвонсарой

Қозоғистон пойтахти Остонанинг 20 йиллиги нишонланмоқда

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон расмийлари ва бизнес етакчилари пайшанба, 5 апрел куни мамлакат пойтахтининг 20 йиллигини нишонлаш ва шаҳарнинг истиқболдаги ривожини муҳокама қилиш учун Остонага йиғилдилар, деб хабар беради Kazinform.

Илгари Селиноград ва Оқмола номи билан ҳам машҳур бўлган Остона шаҳри 1998 йилда Қозоғистон пойтахти деб эълон қилинган эди. Мамлакатнинг аввалги пойтахти Олмаота бўлган.

Байрам тадбирларининг очилишида нутқ сўзлаган президент Нурсултон Назарбоев Остонани «тинчлик ва ҳамжиҳатлик шаҳри», деб атади.

20 йил ичида Остона 1 миллиондан ортиқ аҳолига эга ва муҳим тадбирлар ўтказилувчи шаҳар мақомини олди, деди у.

Нурсултон Назарбоев шаҳарнинг барпо этилишида барча қозоғистонликларнинг ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади.

«Биз ўз ишларимиздан мамнунмиз ва улар билан фахрланамиз, бу халқимизнинг, қозоғистонликларнинг ғалабаси, ўз қўллари билан ушбу шаҳарни бунёд этган, унинг қурилишига ғишт қўйганларнинг ютуғидир», деди президент.

«Биз бу билан тўхтамаймиз, ишлашда давом этамиз», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500