Карвонсарой

ЕИ ва Тожикистон уран конини тиклаш бўйича тайёргарлик ишларини якунлади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Европа Иттифоқи ҳамда Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазирлиги мамлакатдаги иккита собиқ уран конларини тиклаш бўйича дастлабки тадқиқот ишларини якунлади, деб хабар беради 5 апрел, пайшанба куни AsiaPlus.tj нашри.

Тадқиқотлар Европа Иттифоқи ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда Совет давридан қолган уран конларидаги хавфли ерларни қайта тиклаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлари жумласидандир.

Тожикистондаги саъй-ҳаракатлар Дегмай ва Истиқлолдаги уран қазиб олиш ва қайта ишлаш обектларни тиклашга оид режа билан якунланди. Бу конлар Марказий Осиёда жойлашган устувор саналган етти объектдан иккитасидир.

Халқаро атом энергетикаси агентлиги маҳаллий аҳолига ёрдам бериш ва радиоактив ифлосланиш тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган режаларни кўриб чиқмоқда.

Тожикистондаги қайта тиклаш ишлари бошқа давлатлар учун синов лойиҳа сифатида хизмат қилади.

Еттита объектни қайта тиклаш учун ЕИ 16,5 миллион евро (178,6 тожик сомонийси) миқдорда маблағ ажратди, аммо, бундан ташқари донорлардан яна 70 миллион евро (757,6 тожик сомонийси) маблағ талаб этилади, деб хабар беради ЕИ.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500