Карвонсарой

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги минтақавий ҳамкорлик ҳақида ҳисобот тайёрлади

Карвонсарой

ОСТОНА – 6 апрель, жума куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг жамоатчилик (назорат) кенгаши йиғилиш ўтказди. Унда вазирликнинг, асосан, Марказий Осиёдаги ҳамкорликка оид ишлари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform.kz нашри вазирлик матбуот хизматига асосланиб.

Қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш Қозоғистон учун устувор вазифа ҳисобланади, деди Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов учрашув чоғида.

Абдраҳманов Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган 15 март кунги Остона анжуманининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтган.

Маслаҳат учрашуви узоқ кутилган тарихий воқеа бўлди, деди у.

Марказий Осиё давлатлари минтақада хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, минтақавий савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш учун биргаликда ишлашга тайёр, деди Абдраҳманов.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500