Карвонсарой

ЕИ Қирғизистондаги «Тоза сув» лойиҳаси учун мақсадли жамғарма ташкил этди

Карвонсарой

БИШКЕК – Европа Иттифоқи Қирғизистон қишлоқларида сув таъминоти ва санитария лойиҳасини молиялаштиришга тайёр, деб хабар берди AKIpress пайшанба, 12 апрел куни.

ЕИ «Тоза сув» лойиҳаси учун 10 млн. евролик (852 млн. қирғиз сўми) мақсадли жамғармага асос солди, деди Қирғизистоннинг Белгиядаги элчиси Асеин Исаев.

Унинг сўзларига кўра, ушбу маблағ келаси йилдан Қирғизистон ҳукумати ихтиёрида бўлади.

Исаевнинг сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш учун жами 300 млн. евро (25 млрд. қирғиз сўми) талаб этилади. Айни пайтда ушбу маблағни жалб қилиш устида иш олиб борилмоқда.

«Бу борада ЕТТБ, Европа инвестиция банки ва бошқа халқаро молиявий институтлар билан музокаралар олиб борилмоқда», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500