Карвонсарой

Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлиги кучайтирилади

Карвонсарой

ПЕКИН – Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу сешанба, 24 апрель куни «Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини» ошириш режалари ҳақида эълон қилди, деб хабар беради РИА Новости.

Ушбу чора Афғонистон шимолида ўрнашган жангариларнинг Марказий Осиёга кириб келишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда, деди у.

«Мазкур базалар замонавий қуроллар ва ҳарбий ускуналар билан таъминланмоқда», деди Шойгу Пекин шаҳрида ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирлари учрашувида.

Унинг таъкидлашича, ушбу ускуналардан Россия ва Марказий Осиё мамлакатлари биргаликда фойдаланиши кўзда тутилган.

Россия Совет иттифоқи парчаланганидан сўнг, собиқ совет республикаларининг аксарида ҳарбий ҳозирлигини сақлаб қолиш учун чорак асрдан кўпроқ вақт давомида ўзининг иқтисодий таъсири ва бошқа воситалардан фойдаланиб келган.

2005 йилда Россия Тожикистонни шармандалик билан тарк этганидан бери, мамлакат ўз чегараларини мустақил равишда қўриқлаб келмоқда. Шунга қарамай, Кремль у ерга ўз қўшинларини қайтариш заруратини исботлаш ғоясидан воз кечмаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500