Карвонсарой

Ироқда Ислом Давлатига қўшилишда айбланган 23 нафар рус ва тожик аёллари умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Карвонсарой ва AFP

БАҒДОД – 29 апрель, якшанба куни аксари рус миллатига мансуб 29 нафар аёл «Ислом Давлати»га (ИД) қўшилганликда айланиб қамоқ жазосига ҳукм қилиндилар. Бу террорчиларга алоқадор шахсларга энг оғир жазо берилиши билан боғлиқ сўнгги ҳолатлардан бири бўлди.

Мазкур иш билан шуғулланган Боғдоднинг жиноий ишлар бўйича марказий суди раҳбари сўзларига кўра, аёллар «ИДга қўшилиш ва уни қўллаб-қувватлаш»да айбдор деб топилдилар, деб хабар берди суд жараёнида қатнашган AFP журналисти.

Суд 19 нафар россиялик, 6 озарбайжонлик ва 4 тожикистонлик аёлни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Аёллар суд ҳукми устидан шикоят қилишлари мумкин.

Озод Европа/Озодлик (RFE/RL) радиоси хабарига кўра, аёлларнинг аксарияти ИД жангарилари томонидан Ироққа Туркия орқали мажбуран олиб келинганлар.

Россия ташқи ишлар вазири Мария Захарованинг сўзларига кўра, 70 га яқин «русийзабон» аёллар 100 дан ортиқ фарзанлари билан Бағдодда ҳибсда сақланмоқда, деб хабар берган Озод Европа радиоси.

Аввалроқ, шу ойда Захарова Россия элчихонаси суд тугагунига қадар судланувчилар билан боғлана олмаслигини маълум қилганди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500