Карвонсарой

Сурияда ИД сафига қўшилган тожик фуқароси 12 йилга қамалди

Карвонсарой

ИСФАРА, Тожикистон – 3 май, пайшанба куни Исфара судида Сурияда террорчилар сафида жанг қилган тожикистонликка ҳукм ўқилди, деб хабар беради Asia-Plus нашри.

Навгилемдан (Исфаранинг бир қисми) бўлган 28 яшар Абдувақос Олимов 12,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Унга нисбатан жангарилик фаолияти ва чет элдаги қуролли низоларида иштирок этиш айбловлари қўйилди.

Олимов Москвада мигрант бўлиб ишлаб юрган вақтида «Ислом Давлати» (ИД) жангариларига интернет орқали қўшилган, деди суд жараёнига раислик қилган судья Комилжон Ғанизода.

У 2014 йилнинг ноябрь ойида Сурияга Туркия орқали кириб борган ва Ал-Раққада жойлашган ИД лагерида жанговар тайёргарликдан ўтган, деди Ғанизода.

Сурия ҳукумати Олимов ва яна бир нечта ИД жангариларини 2016 йилнинг ноябрь ойида қўлга олиб, Туркияга жўнатиш олдидан 9 ой қамоқда ушлаб турган, деди у. Олимов ўтган йилнинг 15 ноябрида Тожикистонга депортация қилинган.

Тожикистон ички ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, 2012-2016 йиллар давомида камида 1094 та тожикистонлик (улардан 200 нафари аёллар) ИД сафига қўшилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500