Карвонсарой

Мирзиёев Вашингтонда юқори даражали музокалар ўтказади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта 3 кунлик расмий ташриф билан Америка Қўшма Штатларига боради, деб хабар берди UzDaily нашри 10 май, пайшанба куни.

Мирзиёевнинг Вашингтонга биринчи расмий ташрифи 15-17 май кунларига белгиланган.

У АҚШ Мудофаа вазирлиги, Жаҳон Банки ва конгресс аъзолари билан музокара ўтказишни режалаштирган. Олий даражадаги учрашувлар чоғида Мирзиёев АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилади.

Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон расмийлари турли масалаларни қамраб олувчи ҳамкорлик шартномалари тўпламини имзолаши ҳамда «Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик ҳамкорликнинг янги даври» деб номланган қўшма баёнотни қабул қилиши кутилмоқда.

Мирзиёев Нью-Йоркка ўтган йил сентябрь ойида ишчи ташриф билан борган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Зўр

Жавоб бериш