https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/05/24/newsbrief-01

АҚШ расмийлари 500 мингта роутер орқали ишловчи ботнетни зарарсизлантирди

AFP

ВАШИНГТОН – АҚШ адлия вазирлиги чоршанба (23 май) куни ярим миллионга яқин уй ва офислардаги тармоқ роутерларидан ташкил топган хавфли ботнетни зарарсизлантирилгани ва у жойлашган домен олиб қўйилганини маълум қилди. Хакерлар томонидан назорат қилинган ушбу ботнет Россия разведкасига алоқадор деб тахмин қилинмоқда.

Ушбу чора хакерларга компьютерлар устидан назорат ўрнатиш ва маълумотларни осонлик билан ўғирлашга имкон берувчи, кичик ва ўрта ўлчамли компьютер тармоқлари орқали амалга оширилган операцияга барҳам беришга қаратилган.

«VPNFilter» ботнети уй ва офис роутерлари учун мўлжалланган бўлиб, улар ёрдамида ботнет контроллерларининг сўровларни узатиши, шунингдек, трафикни уларга қайта йўналтириши ва бунда тармоқ фойдаланувчиларига умуман кўринмаслиги мумкин.

Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, мазкур ботнет APT28, Pawn Storm, Sandworm, Fancy Bear ва Sofacy Group каби турлича номларга эга бир гуруҳ хакерлар томонидан яратилган.

Бу гуруҳ бир қатор ҳукуматлар, электр тармоқлари каби муҳим инфратузилма объектлари, ЕХҲТ, Бутунжаҳон антидопинг агентиги ва бошқа ташкилотларга ҳужум қилишда айбланган.

Америка махсус хизматларига кўра, айни гуруҳ 2016 йилда АҚШдаги президент сайловлари чоғида Демократик партияга путур етказувчи маълумотларнинг хакерлик йўли билан қўлга киритилиши ва тарқатилишига оид операцияга ҳам алоқадор бўлган, шунингдек, Украинадаги бир нечта компьютер тармоқларининг ишдан чиқарилишини ҳам ташкиллаштирган.

«Киберхавфсизлик бўйича мутахассислар фикрига кўра, Sofacy – кибержосуслик гуруҳи бўлиб, келиб чиқиши Россияга бориб тақалади», дейилади Адлия вазирлиги хабарида.

Хабарда Sofacy гуруҳи ортида ким тургани маълум қилинмаган, бироқ ўтмишда Америка махсус хизматлари томонидан унинг ГРУ Россия ҳарбий разведка агентлигига алоқадорлиги аниқланган. Шунингдек, компьютер хавфсизлиги бўйича кўп сонли хусусий гуруҳлар ҳам бу маълумотларни тасдиқлаган.

Адлия вазирлигининг баёноти билан бир вақтда эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, тармоқ ускуналари бўйича етакчи ҳисобланган Cisco компанияси VPNFilter дунёнинг 54 мамлакатида 500 мингга яқин қурилмаларга зарар етказганини маълум қилган.

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha