Карвонсарой

Тожикистон йўллар сифати бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринни эгаллади

Карвонсарой

ЖЕНЕВА, Швейцария – Жаҳон иқтисодиёт форумининг (WEF) 2017-2018 йиллар учун Глобал рақобатбардошлик индекси Тожикистонни йўллар сифати бўйича 137 мамлакат ичида 70-ўринга лойиқ деб топди.

Тожикистон 7 баллдан 4,1 балл олиб, Марказий Осиёда Қозоғистон (115-ўрин) ва Қирғизистонни (122-ўрин) ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.

Мазкур рейтингда Ўзбекистон тилга олинмаган.

Тожикистондаги аксарият йўллар Совет иттифоқи парчаланганидан кейин қайта қурилган. Тоғли Бадахшон мухтор вилояти бундан мустасно, у ерда совет давридан қолган йўллар жуда абгор ҳолатда, деб хабар берган Asia-Plus нашри 4 июнь, душанба куни.

Ривожланган инфратузилма иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили ҳисобланади, дейилади WEF ҳисоботида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500