Карвонсарой

Олмаотада алоҳида эҳтиёжли болалар учун янги марказ очилди

Карвонсарой

ОЛМАОТА – Жума, 8 июнь куни Олмаотада алоҳида эҳтиёжли болаларга психологик-педагогик хизмат кўрсатувчи янги марказ ўз эшикларини очди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон давлат аёллар педагогик университети ҳудудида жойлашган марказ Олмаота шаҳар таълим департаменти ва «Дара» жамғармаси кўмагида ташкил этилган.

Бу Қозоғистонда шу турдаги 25-муассаса бўлиб, 200 дан ортиқ болага психологлар, логопед ва массажчи-терапевтлар, шунингдек, махсус таълим педагоглари ўз хизматларини бепул тақдим этадилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500